Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Тачмурод Агамуродов: «Баъзи бир карточкалар ўринсиз эди»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Тачмурод Агамуродов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйлашимча, бугунги ўйин анча шиддатли ва томошабоп бўлди. Бизнинг футболчилар ўз иродаларини намойиш этишди. Биз бир ярим тайм мобайнида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик, ҳисобда ортда бора туриб, ўйин сўнгида ҳисобни тенглаштира олдик. Албатта, бунақа даражадаги оғир ўйинлар туфайли ажойиб жамоа шаклланиб бораверади.

— Бугунги ўйинни захирадан тушган футболчилар кучайтиришдими?
— Фикримча, барча бирдек ажойиб ўйнашди, биз марказни кучайтиришимиз керак эди. Шунинг учун ҳужумкор ўйинчилар ўрнига марказда ўйнайдиганларни туширдим. Бу эса тезда ўз самарасини бера бошлади.

— Нега "Бухоро" футболчиларига кўплаб карточкалар кўрсатилди?
— Буни ҳакамлардан сураш керак. Менимча, баъзи бир карточкалар ўринсиз эди. "Нефтчи" футболчиларида ҳам худди шунча карточка бўлиши керак эди, аммо...

— Сиз жамоага таклиф этган футболчилар, хусусан, легионерлар ишончни оқлашяптими?
— Бугун барча уларнинг ўйинини кўрди. Менимча, ёмон эмас, жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб боришига ишонаман.

— Сизнингча, учрашувнинг энг яхши ўйинчилари ким бўлишди?
— "Бухоро" таркибида барча футболчилар шу номга лойиқ. Девид Ония ҳимоячи бўлишига қарамай анча меҳнат қилди ва гол киритди. Менимча, иккала жамоадан гол киритганларни ажратиб курсатар эдим.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 20:47, 05.08.2012.
Ўқилди: 4416 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.