"Милан" клубининг техник директори Паоло Мальдини, "Наполи"нинг ажойиб спорт формасига эга бўлишига қарамай, жамоаси бу йил ҳам скудеттони қўлга киритиш ниятида эканлигини аниқ айтди.
Унинг сўзларига кўра, "Милан" узоқ муддатли лойиҳа бўлиб, узоқ вақт давомида ўз мевасини бериши керак. "Милан" ўтган мавсумда 11 йиллик кутишдан сўнг чемпионликни қўлга киритди.
"Италия чемпионатидаги ғалаба 2019 йилда бошланган уч йиллик циклни ўз қўлига олди. Шу билан бирга, биз чемпион бўлишни режалаштирмагандик, лойиҳа бошланганидан кейин уч йил ўтиб рақобатбардош бўлишимиз муҳим эди. Лекин ҳозир биз "Милан" даражасидаги клуб ҳақида гапиряпмиз ва биз бир Скудетто билан қаноатланиб қолмаймиз, чунки биз бу йўлни жуда тез босиб ўтишга муваффақ бўлдик", - деди Мальдини pianetamilan.it билан суҳбатда.