«Анжи» ғалаба қозонди. Аҳмедов майдонга тушмади
Махачқалъанинг "Анжи" клуби Россия премьер-лигасининг учинчи турида Пермнинг "Амкар" клубини қабул қилиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Иккинчи бўлимда Габулов томонидан киритилган ягона гол Гуус Хиддинк жамоасига ғалаба келтирди.
Учрашувда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов майдонга тушмади. Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов Европа Лигаси 3-саралаш босқичидаги учрашувда жароҳат олиб ўйинни эрта якунлаганди.
5 август. Махачкала, "Динамо" стадиони
"Анжи" - "Амкар" - 1:0 (0:0)
Гол: Г.Габулов 72' (1:0)
"Анжи": В.Габулов, Гаджибеков, Самба, Тагирбеков, Агаларов, Шатов (Лахиялов 65'), Буссуфа, Г.Габулов, Иванов (Карсела-Гонсалес 46'), Смолов (Мухаммад 90+3'), Это'О
"Амкар": Нарубин, Мияилович, Белоруков, Попов (Черенчиков 66'), Сираков, Гришин (Блажич 51'), Гаглоев, Васильев, Пеев, Бурмистров (Пикущак 74'), Якубко
Огоҳлантиришлар: Г.Габулов 40'; Бурмистров 49'; Якубко 88'