Ҳозиргина Россия чемпионати 3-тур доирасидаги “Динамо” – “Спартак” учраушви якунланди. Унда "Спартак" меҳмонда ўйнаганига қарамай, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Динияр Билялетдинов “Спартак”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 49-дақиқада Пареха ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади. 73-дақиқада Ананидзе ҳисобни йирик - 3:0 кўринишига олиб келди. Ҳисоб финал ҳуштагига қадар ўзгармайди деб турган бир пайтда, Рафаель Кариока тўртинчи тўпни ҳам "Динамо дарвозасига жойлаб қўйди.".
“Спартак” ушбу ғалабаси эвазига, 3 та ўйинда 100 фоизлик натижа билан турнир жадвалининг пеқадамига айланди. "Динамо" эса аксинча, учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлиб, турнир жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб кетди.