Кириш Регистрация

Пирло: «Михайлович ҳар доим жангчи эканлигини майдонда исботлаган»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ва «Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло сербиялик собиқ футболчи ва мураббий Синиша Михайловичнинг вафоти ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. У 53 ёшида вафот этди.

«Михайлович - буюк инсон ва футболчи. У ҳар доим жангчи эканлигини майдонда исботлаган. Синиша, хайр», - деб ёзди Пирло ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Михайлович саратон туфайли вафот этди. Футболчилик фаолиятида у «Интер», «Лацио», «Рома» ва бошқа бир қатор клубларда ўйнаган.

Серб футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббий бўлиб ишлади. Унинг сўнгги клуби Италиянинг «Болонья»си эди.

Киритилди: 09:49, 17.12.2022.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик