Англия терма жамоаси мураббийи Гарет Саутгейт истеъфога чиқмасликка қарор қилди.
Францияга ютқазиб, чорак финалда ЖЧ-2022дан четлатилганидан сўнг, 52 ёшли мутахассис Англия терма жамоасини тарк этишни ўйлаб кўрди, бироқ ишлашни давом эттиришга қарор қилди, деб хабар беради Тelegraph.
Шу тариқа, кутилмаган ҳеч нарса юз бермаса, Саутгейт “уч шерлар” бошқарувида камида яна битта йирик турнир – 2024-йилда Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ўтказади.
Гарет Саутгейтнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг декабригача амал қилади. У 2016 йилдан бери Англия терма жамоасини бошқариб келмоқда.