Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нима учун Аргентина жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши керак?

Баҳо:
+ | -

Бугун йилнинг асосий футбол учрашуви - Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтади. Аргентина ва Франция терма жамоалари узоқ йўлни босиб ўтишди ва муносиб равишда кубокдан бир қадам узоқда туришибди. Агар сиз Килиан Мбаппе ва унинг шерикларини чин дилдан севсангиз, сизга бу матн ёқмаслиги мумкин. Чунки бу мақолада аргентиналиклар жаҳон чемпиони бўлишса тўғри бўлишини исботлаймиз.

1-сабаб: Лионель Месси

Асосийсидан бошлайлик. Эҳтимол, тарихдаги энг яхши футболчи ҳозир 35 ёшда ва бу жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси эканлигини аллақачон эълон қилган. Лео коллекциясида ҳозирча битта соврин – энг муҳими йўқ. Яъни Месси ҳақиқий қирол каби кетиши мумкин. Ва энг муҳими, у бунга лойиқдир.

Агар Аргентина Саудия Арабистонига сенсацион тарзда мағлуб бўлган биринчи ўйинда Месси учун ҳаммаси тескари бўлса, кейинги ўйинлар бу Леонинг турнири эканлигини кўрсатди. У битта учрашувдан ташқари барча учрашувларда гол урди ва қўшимча равишда учта учрашувда голли узатмани амалга оширди. Жами: Олтита ўйинда “гол+пас” бўйича 5+3. Ҳа, Месси пенальтидан учта гол урди, аммо Леонинг ўйинини бу баҳолаб бермайди.

Умуман олганда, Аргентинанинг финалга чиқиши тақдир тақозоси билан ёзилган нарсага ўхшайди. Месси 2014 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олмади ва энди иккинчи имкониятга эга бўлмоқда. Бу фильм бахтли билан якунланиши керак!

2-сабаб: Воқеалар ривожи

Жамоанинг ғалабаси мухлисларига завқ бағишлайди. Агар Франция терма жамоасига мухлислик қилмасангиз, кетма-кет иккинчи чемпионлик сизга ҳеч қандай ҳиссиёт олиб келмайди. Ҳа, биз французлар жароҳатларнинг эпидемияси олдида ҳам устунлик қилишини билиб олдик. Килиан Мбаппе эса 23 ёшида икки карра жаҳон чемпионига айланади.

Ҳозирги француз жамоаси ҳайратланарли даражада кучли, аммо унинг ғалабаси барча мумкин бўлган энг норомантик натижа бўлади. Бу жамоа-машина ғалабаси бўлади. Балки ҳамма ҳам Аргентинага ҳамдард бўлишга тайёр эмасдир, лекин Месси омили ва французларнинг гегемонлиги бу танловни бироз осонлаштиради. Ва олдинда яна бир аргумент бор.

3- сабаб: Мухлислар

Қатардаги жаҳон чемпионатида француз мухлислари ҳақида бирор нарса эшитдингизми? Биз ҳам йўқ. Яъни, улар бор, албатта, лекин бу сезилмади. Аммо аргентиналик мухлислар анъанага кўра эътиборни тортди. Бу одамлар Диего Марадонадан кейин ўз жамоасининг биринчи чемпионлигини кўриш умидида бир жаҳон чемпионатидан иккинчисигача кутиб яшайди.

Қатарда бошқа ёрқин мухлислар бор, лекин ҳеч ким аргентиналиклар билан тенглаша олмайди. Финалга ҳиссиётлар керак, аргентиналиклар эса бунга кафолат беради.

Биласизми, жаҳон чемпионатининг энг яхши мухлисларининг саргузаштлари драма ва кўз ёшлар билан якунланса, бу энг катта адолатсизлик бўлади. Жанубий Американинг эмоционаллигини ҳисобга олсак, Аргентинанинг мағлубияти шундай оқибатларга олиб келади. Мухлислар бутун турнир давомида Месси ва унинг шерикларига ёрдам беришди. Финал худди шундай бўлади, лекин ўйинчилар ҳали ҳам яхшиликни қайтаришлари керак ва бунга лойиқ бўлган ўн минглаб одамларни хурсанд қилишлари керак.

Киритилди: 12:22, 18.12.2022.
Ўқилди: 4421 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.