Жаҳон чемпионатининг финалида энг кульминацион нуқтаси 123-дақиқада рўй берди. Францияликлар ҳужумчиси Рандал Коло Муани Аргентина посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди. Эмилиано Мартинес эса оёқлари билан сэйв намойиш этиб, ўйинни пенальтилар сериясига ўтказди.