Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

ФИФАнинг янги рейтингида Аргентина нечанчи ўринда бўлади?

Баҳо:
+ | -1

Қатардаги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин ФИФАнинг декабрь ойидаги рейтинги якуний кўринишга келди.

Мундиалда ғолибликни қўлга киритган Аргентина терма жамоаси аввалги рейтингга нисбатан ўз ҳисобини 64,5 баллга бойитди ва 1838,4 балл билан 2-ўринга кўтарилди. Аргентиналиклар ноябрь ойи рейтингида 3-ўринни эгаллаб туришганди. "Альбиселесте" пешқадам Бразилиядан атиги 2,4 балл ортда қолмоқда.

Мундиалда 2-ўринни эгаллаган Франция ҳам бир поғона кўтарилиб, кучли учликка кирди. Натижада Бельгия 2 поғона пастлаб, 4-ўринга жойлашди. Англия эса 5-ўринда қолди. Нидерландия эса 2 поғона юқорилади ва 6-ўриндан жой олди.

Хорватия 12-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. Мусобақа кашфиётларидан бири — Марокаш эса 11-ўрингача юқорилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Қозоғистон ва Россияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиб, бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Қозоғистонликларга қарши ўйиндаги ғалаба биз учун ФИФА рейтингида 1,8 баллни тақдим этган бўлса, Россия билан дуранг туфайли ҳисобимизга яна 0,8 балл қўшилди. Натижада мазкур 2та ўйин учун ФИФА рейтингида очколари 2,6 баллга кўпайиб, 1312,65 очкога етди. Ўзбекистон аввал эгаллаб турган 77-поғонасида қолди.

ФИФА 22 декабрь, пайшанба куни янгиланган рейтингни расман эълон қилади.

Терма жамоаларнинг ФИФАдаги рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

1. Бразилия — 1840,8;
2. Аргентина — 1838,4;
3. Франция — 1823,4;
4. Бельгия — 1781,3;
5. Англия — 1774,2;
6. Нидерландия — 1740,7
7. Хорватия — 1727,6;
8. Италия — 1723,6;
9. Португалия — 1702,5;
10. Испания — 1693,4;
11. Марокаш — 1672,4;
12. Швейцария — 1655,0;
13. АҚШ — 1652,7;
14. Германия — 1646,9;
15. Мексика — 1635,8;
16. Уругвай — 1627,5;
17. Колумбия — 1612,8;
18. Дания — 1608,1;
19. Сенегал — 1603,6;
20. Япония — 1593,1.
...
77. Ўзбекистон — 1312,65.

Киритилди: 23:02, 19.12.2022.
Ўқилди: 6159 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик