"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Маноло Санчис жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўзи ҳақида фикр билдиргани ёқмаганлаигини билдирди, дея хабар беради испан матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ўзининг "Олтин тўп"га энг муносиб номзод эканлигини айтиб ўтган эди. Португалиялик футболчининг фикрича, бу совринни айнан унинг ўзи олиши тўғри бўлар экан.
"Менга ҳеч қачон ўзим ҳақимда гапириш ёқмаган. Шунинг учун Роналдунинг сўзлари қулоғимга ғалати эшитилди. Аммо, ҳар ким ўз билганини қилади. Албатта, у бу совринга муносиб, аммо у ўзи ҳақида гапирмагани яхши бўлар эди. Сен ҳақингда бошқалар гапиргани маъқул", - дейди Санчис.