"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Фабио да Силва ватанига қайтиб, фаолиятини "Гремио"да давом эттиради, деб хабар беради Ouest France.
Ҳозир 32 ёшли бразилиялик футболчи "Нант"да фаолият олиб бормоқда, бироқ жароҳатлар туфайли у жамоада мунтазам ўйнай олгани йўқ.
Француз клуби футболчини 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини бекор қилиб, қўйиб юборишга тайёр.
Жорий мавсумда Фабио француз клуби сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди.













