"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати бир вақтлар "Реал"га ўтиши мумкинлигини тан олди. Испания терма жамоаси футболчиси 2012 йилда “Севилья” академиясидан “кўк-анорранглилар” сафига келиб қўшилган, бироқ бунгача “қироллик клуби” билан шартнома имзолаш имконига эга бўлганди.
"Барселона"га ўтишимдан олдин "Реал" билан шартнома имзолашим мумкин эди. Якунда биз энг яхши ечим "Барселона"га ўтиш деб қарор қилдик", - деди Фати Madrid Zone билан суҳбатда.
Аввалроқ Фати Испания чемпионати доирасида “Эспаньол”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда “Барселона”нинг асосий таркибида майдонга тушиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.