Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске Луис де ла Фуэнтедаги вазият ҳақида ўз фикрини айтди.
“Менимча, бизда яхши авлод футболчилари бор, улардан кўп нарса кутиш мумкин. Жаҳон чемпионатида нимадир нотўғри бўлса, талаб биринчи навбатда мураббийда бўлади. Бу Энрике мисолида ҳам содир бўлди. Унинг ўрнига келган де ла Фуенте футболни жуда яхши билади, унинг бутун дунё бўйлаб кўплаб алоқалари бор, бу ҳам муҳим", - деди Дель Боске интервьюсида.