"Челси" дарвозабони Эдуард Менди қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар бермоқда Footmercato.
Бунга Грэм Поттер тайинланганидан кейин асосий таркибдан жой йўқотилгани сабаб бўлди. Сенегаллик мавсум давомида жароҳатидан фориғ бўлган Кепа Аррисабалагани асосий таркиб учун курашда мағлуб эта олмади.
Қолаверса, Поттер "Брайтон"дан дарвозабон Роберт Санчесни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мендининг юқори маоши (ҳафтасига 113 минг евро – тахминан) бу ҳолатда клуб учун муаммо бўлиши мумкин. 30 ёшли футболчи учун Франция 1-лигаси вакиллари курашиб кўриши мумкин.