"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос келажаги ҳақида февраль ойида якуний қарор қабул қилади, деб хабар беради Marca.
Ягона ишонч шундаки, немис футболчи фаолиятини Мадрид клубида якунлаши аниқ. Савол айнан қачонлиги.
Олдинроқ "қаймоқранглилар" футболчига 2024 йилнинг ёзига қадар бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.
Крооснинг ўзи келаси йили, амалдаги шартномаси тугаши биланоқ фаолиятини якунлашни ўйламоқда.
Жорий мавсумда футболчи 18 учрашувда 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.