"Атлетико Мадрид" "Лестер" ҳимоячиси Чаглар Сеюнджу билан шартнома имзолади, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Манбага кўра, 26 ёшли туркияликнинг келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқилади.
Сеюнджу ёзда "Лестер" билан шартномаси тугагач, Мадрид клубига ўтади. Аммо, агар "тулкилар" рози бўлса, "Атлетико" футболчини январда сотиб олишга тайёр.
Сеюнджу 2018 йилнинг августидан буён инглизлар жамоасида тўп сурмоқда. 2022/23 йилги мавсумда у "тулкилар" сафида 2 та ўйинда қатнашди. Transfermarkt.com портали ҳимоячининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.