"Мольде" ҳужумчиси Давид Датро Фофана тез орада "Челси"га ўтади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Футболчи билан шартнома аллақачон имзоланган, фақат тиббий кўрикдан ўтиш керак. Клублар ҳам деярли барча трансфер масалаларини ҳал қилишди. Лондонликлар ивуарлик учун 12 миллион евро тўлайди.
Фофана 2021 йилнинг февралидан бери "Мольде"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда у 37 та ўйинда 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.