Ўтган мавсум якунларига кўра Испания чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, ушбу мавсум ЕЧЛ сўнгги саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган Испаниянинг "Малага" клуби мухлислари, клуб олиб бораётган сиёсатга қарши норозилик намойишини ўтказишди.
Жамоа мухлислари ўтган мавсумда клубда катта ҳаридларни амалга оширган қатарлик ишбилармонлардан клубдан кетишини талаб қилишмоқда.
Жамоа чуқур молиявий ботқоққа ботгани учун ўзининг етакчи футболчиларини трансферга қўймоқда. Санти Касорла "Арсенал"га, "Рондон" "Рубин"га, Апоньо "Сарагоса"га трансфер қилинди. Шунингдек Элизеу, Дуда, Иско каби етакчи футболчилар ҳам "Малага"ни мавсум бошланишига қадар тарк этишлари кутилмоқда.
Жамоа бош мураббийи Мануель Пеллегрино ҳам аллақачон истъефо берган. Ушбу воқеалардан сўнг, жамоа мухлислари қаттиқ жунбушга келган. Улар зудлик билан клубни тинч қўйишни, клуб раҳбарларини эса жамоадан дарҳол кетишларини талаб қилишган.