“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессининг жаҳон чемпионатидаги узоқ кутилган ғалабасидан сўнг, у энди афсонавий Диего Марадона соясида яшамаслиги ҳақида фикр билдирди.
"Аргентиналик мухлислар Марадонани ҳеч қачон унутмайдилар, аммо ҳозир улар учун дунёнинг энг яхши футболчиси - Месси", - дея Эвра сўзларини келтирмоқда Sportskeeda.com