Manchester Evening News хабарига кўра, «Манчестер Сити» қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Кэлвин Филлиписни ижарага бериши мумкин.
«Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчининг жисмоний ҳолатидан ниҳоятда норози эди.
27 ёшли англиялик футболчи оптимал ҳолатга қайтмагунча майдонга тушмайди. Бунинг учун у кўпроқ ўйин вақтини кафолатлаши мумкин бўлган клубга бориши мумкин.
Кэлвин Филлипс шу ёзда жамоага келиб қўшилди, у «Лидс»дан 49 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. У жорий мавсум «Сити» сафида 8 та ўйинда майдонга тушди.
Филлипс Англия терма жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатига борган ва Қатарда 2 та ўйин ўтказган.