"Манчестер Юнайтед" "Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонгни сотиб олишга яқин турибди, деб хабар беради GivemeSport.
Манбага кўра, "қизил иблислар" 22 ёшли нидерландиялик учун асосий даъвогар, трансфер январ ойида амалга ошиши мумкин. Футболчига "Вест Хэм" ҳам қизиқмоқда.
"Байер" футболчи билан 26 миллион еврога хайрлашишга тайёр.
Фримпонг 2021 йилнинг январидан буён Леверкузен сафида тўп суради ва жорий мавсумда жамоа сафида 21 ўйинда 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали ҳимоячининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Нидерландиялик футболчи "Манчестер Сити" тарбияланувчиси бўлиб, 2010 йилдан 2019 йилгача ушбу клуб академиясида бўлган.