"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Милан шаҳрида қолиши мумкинлигини тан олди.
“Мен Миланни яхши кўраман, бу шаҳарда ўзимни бахтли ҳис қиламан. Бу менинг иккинчи уйим. Мен фаолиятимни тўхтатганимдан кейин шу ерда қолишим мумкин", - деди Ибраҳимович Rai1 нашрига берган интервьюсида.
41 ёшли швед ҳозирда тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлмоқда. У 2010 йил августидан 2012 йил июлигача “Милан”да ўйнаган ва “ПСЖ”га ўтган. 2020 йилнинг январида у Италия клубига қайтди.
Ибраҳимович 2006 йилнинг августидан 2009 йилнинг июлигача Миланнинг бошқа жамоаси "Интер"да ҳам ўйнаган.