"Арсенал"нинг собиқ дарвозабони Дэвид Симэннинг фикрича, "канонирлар" янги таянч ярим ҳимоячи ва ҳужумчини январь ойида сотиб олишга ҳаракат қилишлари керак.
"Эҳтимолий жароҳатлар туфайли биз ўйинчилар етишмаётган позицияда эҳтиёт бўлишимиз керак. Мен таянч ярим ҳимоя позицияси ҳақида гапиряпман.
Агар Партей ва Жака жароҳат олишса, бу енгиб бўлмас тўсиқ бўлмайди, аммо бу бизнинг ҳаётимизни қийинлаштириши мумкин.
Шунингдек, яхши формадаги ҳужумчини таклиф қилиш ҳақида ўйлаш яхши бўларди, аммо бу январь ойидаги трансфер ойнасида имкониятсиз" - деди Симэн Daily Express билан суҳбатда.