"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте АПЛнинг 17-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши ўйин (2:2) натижаси ҳақида фикр билдирди.
"Бир томондан, иккинчи бўлимда ўйнаганимиздан хурсанд бўлишим керак. Бошқа томондан, кетма-кет тўққиз ўйиндан бери биринчи голни ўтказиб юбордик. Жадвалда яхши ўринни сақлаб қолмоқчи бўлган жамоа барқарор бўлиши муҳим. Аммо мен бироз бошқача барқарорликни кўришни хоҳлайман.
Фаолиятим давомида биринчи марта жамоам қаторасига тўққизта ўйинда гол ўтказиб юборди. Футболчилар ажойиб характер кўрсатишди, аммо биз бу тенденцияни тескарисига қайтаришимиз керак.
Мен рақибга ҳурмат бажо келтирмоқчиман, лекин биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди”, - деди Конте Football.London нашрига берган интервьюсида.