Кириш Регистрация

Моура "ПСЖ" футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Лукас Моура "ПСЖ" клуби билан шартномага имзо чекди.

Париж клуби расмий сайтининг хабарича, 19 ёшли футболчи Карло Анчелотти жамоасида 2013йилнинг январидан 2017 йилнинг июнигача тўп сурадиган бўлди. У янги клубига янги йилнинг январидан қўшилади. Келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти.

Таъкидлаш жоиз, Моурага "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам катта қизиқиш билдирган эди, аммо томонлар келишувга эриша олмаган эдилар.

Моура "Сан-Паулу" клубида 2010 йилдан буён тўп суради. Бу вақт давомида у 72 ўйин ўтказиб, 20 та гол уришга эришган.Айни пайтда футболчи Лондон-2012да қатнашаётган Бразилия олимпия терма жамоаси таркибида бўлиб турибди.

Манба: sportbox.ru
Киритилди: 10:20, 09.08.2012.
Ўқилди: 4280 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.