Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов рапидни кучли ўнликда якунлади

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионати бугун якунига етди. Бугун шахматчилар сўнгги 4 та тур баҳсларини тўказишди.

Кечаги ўйинлардан сўнг 3-ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов учун бугунги баҳслар у қадар муваффақиятли бўлмади. Ҳамюртимиз тўртта ўйиннинг 3 тасида дуранг ўйнаб, бир марта ютқазиб қўйди.

Ҳиндистонлик Видит Сантошга қарши ўйиндаги мағлубият аламли бўлди. Нодирбек оддий вазиятда жудаям қўпол хатога йўл қўйди ва камида дурангни қўлдан чиқарди. Акс ҳолда ўша ўйин дуранг билан якунлаганида ҳам Абдусатторов турнирни кучли бешликда якунлаши мумкин эди.

Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ватандошимиз 8,5 очко билан мусобақани 10-поғонада якунлади.

Магнус Карлсен эса чемпионликни қўлга киритди. Норвегиялик спортчи 10 очко жамғарди. Иккинчи поғонани кутилмаганда Винсент Кеймер эгаллади (9,5 очко). Германиялик шахматчи турнирда 54-спортчи сифатида саралаганди. Учинчи ўринни эгаллаган Фабиано Каруано (АҚШ) ҳам 9,5 очко жамғарди. У қўшимча кўрсаткичлар бўйича Кеймардан ортда қолди.

Вакилларимиз орасида Шамсиддин Воҳидов (39)? Жавоҳир Синдаров (69), Муҳиддин Мадаминов (85), Нодирбек Ёқуббоев (88) ва Муҳаммадзоҳид Суяров (98) кучли юзликка киришди.

Эртадан блиц бўйича ЖЧ баҳслари бошланади. Унда спортчилар жами 21 мартадан ўйин ўтказишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:14, 28.12.2022.
Ўқилди: 1552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.