Лондоннинг “Челси” клубининг италиялик ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг агенти Жоау Сантос ўз мижозига “Наполи” қизиқаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
“Биз Неаполдан таклиф бўлса, мамнуният билан қабул қиламиз. "Наполи" - Жоржиньо учун ўзига хос клуб. Бироқ ҳозирча улар билан гаплашмадик", - дея Сантос сўзларини келтирган журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячининг инглиз клуби билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Шу тариқа, у бошқа клубга текинга ўтиши мумкин бўлади.
31 ёшли Жоржиньо жорий мавсумда “Челси” сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.