Пайшанба оқшомида дунё бўйлаб қайғули хабар тарқалди - «футбол қироли» Пеле оламдан ўтди. Футбол оламининг кўплаб таниқли арбоблари ўз қайғуларини изҳор қилишди, клуб миқёсида барча турдаги ғалабаларга эришган, афсуски, миллий терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмаган бразилиялик Марсело ҳам бу ҳақда гапирди.
«Шубҳасиз, Пеле Бразилия терма жамоасининг жаҳон футболида гегемонга айланишига масъул бўлганлардан бири. Ҳаммаси учун раҳмат Қирол, тинч ёт», — деб ёзди Марсело ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пеле 1958, 1962 ва 1970 йилларда жаҳон чемпиони бўлган.













