Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Тошкент дербисида бу сафар ҳам ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Дерби деганда нимани тушунасиз? Албатта шиддатли баҳсни. Принципиалликни. Эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар тажовузкор футболни. Умуман бунақа футболни бизнинг дербиларимизда кўрмай қўйганимизга анча бўлганди...

Биринчи бўлим юқоридаги охирги гапга кўпроқ мос келади. Ўзбекистон чемпионатининг нисбатан кучлироқ клублари ўртасидаги баҳсни ёдга соладиган учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор" ўз уйида бўлгани учун кўпроқ ҳужум қилди. Тўпни кўпроқ ўзида ушлаб турди. Олдинга кўпроқ ўтиб турди ва... Гол ўтказиб юборди. Шавкат Саломовнинг индивидуал маҳорати Акбар Исматуллаевнинг яккакурашдаги нўноқлиги, Лобановнинг хатоси натижасида чемпионат пешқадами ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Бўлимнинг қолган дақиқалари ўша бошида айтган манзарада давом этаверди. "Бунёдкор" қарши ҳужумда ҳаракат қилган бўлса, "Пахтакор" эса бўлим давомида ҳужумкор футболни маъқул кўрди. Бироқ жамоанинг уринишлари самара бергани йўқ.

Иккинчи бўлим... Иккинчи бўлим ўша юқорида таъкидлаган дербиларни ёдга солиб юборди. "Пахтакор"нинг биринчи бўлимдаги ҳужумкорлигига энди анча шиддат ҳам қўшилганди. 69-дақиқага келиб ўйиндаги вазият 180 даражага ўзгариб кетган ҳолат содир бўлди. Бир дақиқа олдин ҳакам томонидан огоҳлантирилган Хайрулла Каримов тўпни қўли билан тўхтатиб қолди. Коваленко пенальти белгилаш билан биргаликда Каримовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

Пенальтини Станислав Андреев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Голдан кейин "Пахтакор" рақибдан битти кўплигини ҳис қилган ҳолда олдинга борди. "Бунёдкор" эса захира имкониятларини ҳимоячилар билан тўлдирди ва асосий ҳимояга қаратди. Қанчалик ҳаракат қилмасин мезбонлар бу ҳимояни бошқа ёриб ўта олишмади. 1:1 - Тошкент дербиларида биз ўрганиб қолган ҳисоб бу сафар ҳам қайд этилди.

Учрашув сайтимиз орқали ОНЛАЙН трансляция қилинди. Ўйиндаги ҳолатлар билан тўлиқ  МАНА БУ ЕРда танишиб олишингиз мумкин бўлади.

ПАХТАКОР - БУНЁДКОР - 1:1 (0:1)
Голлар: Станислав Андреев (70-пен) - Шавкат Саломов (15)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:52, 09.08.2012.
Ўқилди: 4634 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.