“Пахтакор” ва “Бунёдкор” (1:1) ўртасидаги учрашув якунланганидан сўнг икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.
Миржалол Қосимов (“Бунёдкор” бош мураббийи): - Дербига хос ўйин бўлди. Биринчи бўлимда тезкор голдан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Аммо иккинчи бўлимда кетма-кет иккита сариқ ва пенальтидан кейин устунлик бироз сал “Пахтакор” қўлига ўтди. Мезбонлар ғалаба тўпини киритиши ҳам мумкин эди. Айниқса, четлатилишдан сўнг руҳий устунлик мезбонлар қўлига ўтди. Аммо йигитлар рақибга имконият беришмади.
- Карнини майдонга туширилмаганлигини қандай баҳолайсиз?
- Жасур Ҳасанов сафимизга қўшилганидан кейин бир чизиққа уч нафар номзод ўйинчи пайдо бўлди. Шунинг учун уларни бирини захирада ушлаб туришдан маъно йўқ деб ўйлайман.
- Хайрулла Каримовнинг қизили ҳақида фикрингиз?
- Ачинарли ҳолат, лекин бундай вазиятлар футболда учраб туради. Фикрим шуки, Хайрулла тўп учун курашганди, ҳакам уни атайин қўл билан ўйнади деб ўйлади чоғи, қизил кўрсатди. Биринчи сариққа келадиган бўлсак, ўша вазиятда футболда учраб турадиган ҳолат содир бўлганди.