Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Лондон-2012. Футбол. Аёллар. АҚШ терма жамоаси - Олимпиада чемпиони

Баҳо:
+1 | -

Ҳозиргина Лондонда ўтказилаётган Олимпиадa ўйинлари аёллар ўртасидаги футбол мусобақасининг финал учрашуви ўз якунига етди.

АҚШ аёллар терм жамоаси Япония терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кетма-кет иккинчи бора Олимпиада чемпиони номини қўлга киритди.

Хабарингиз бор, 2008 йили Пекин Олимпиадасида ҳам айнан АҚШ аёллар терма жамоаси футбол мусобақалари чемпиони бўлишганди.

Бугунги учрашувда АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Керли Лойд ҳақиқий қахрамонга айланди. Айнан унинг дубли америкалик футболчиларга Олимпиада олтин медалларини тақдим этди. Япониялик қизлар фақатгина биргина жавоб тўпини киритишнинг уддасидан чиқа олишди. Қолга вақт давомида америкаликлар ҳисобни ушлаб қолишнинг уддасидан чиқишди. 2:1 - АҚШ терма жамоаси чемпионлик нашидасини сурмоқда.

АҚШ – Япония – 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – Ллойд (8), 2:0 – Ллойд (54), 2:1 – Огими (62)
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:57, 10.08.2012.
Ўқилди: 5113 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.