Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Bezori»ни топдик

Баҳо:
+3 | -

“Олимпиада ва ўзбек спортчилари” мавзусида ўтказилган онлайн викторинанинг ғолиби “Bezori” никли мухлис бўлганди. У билан боғланишга ҳаракат қилдик. Маълум бўлишича, асли андижонлик бўлган Дилмурод Раҳимов ҳозирги кунда Ўзбекистонда эмас, Германияда истиқомат қилаётган экан. Бунинг биз учун ҳеч қандай ташвишли ҳолати йўқ. Совғани унинг оила аъзоларига бериб юборишга у билан келишиб олдик. “Безори” билан эса қисқача суҳбат уюштирдик.

— Иқтисодчи бўлиш билан бирга спортнинг деярли барча турларига қизиқишим юқори. Шу вақтгача кураш, каратэ, теннис, волейбол, баскетболдан ҳаваскор сифатида шуғулланиб, бир неча кичик турнирлардаям қатнашганман, — дейди мухлисимиз. Футболнинг эса ҳақиқий “жинниси”ман, десам ҳам бўлаверади. Ҳозирда Ўзбекистонда бўлмасам ҳам, миллий чемпионатимиз, Биринчи лига баҳслари, жамоалар таркибидаги ўзгаришлар ҳақида интернет орқали хабардор бўлиб бораман. Халқаро мусобақаларда Юртимиз номидан иштирок этаётган ҳар бир спортчига мухлислик қилишдан чарчамайман.

Викторинада иштирок этишни иккинчисидан бошлагандим, лекин 5та саволга жавоб беришим билан белгиланган вақт тугаб қолганди. Бу сафаргисида эса барча саволларга жавоб беришга улгурдим. Тўғриси ғолиб бўламан деб ўйламагандим. Саволлар жуда қийин эди, 6та саволнинг жавобини билардим, холос. Қолган 5тасини тахмин қилишга тўғри келди, омадим келиб, шуларнинг ҳам 3таси тўғри чиқибди.

Ижтимоий тармоқлардан Фейбукни анчадан бери ишлатаман. Фейбукдаги суҳбатларимиз, баҳс-мунозараларимиз асосан футбол ҳақида бўлади. “Футбол+” гуруҳи ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Барча футбол сайтларимизда (жумладан стадион.уз) чиқаётган янгиликлар, мақолаларни шу ерда мухлисларча тарғиб қиламиз, муҳокама қиламиз. Қолаверса, мухлислар биргаликда барча спортчиларимизга мухлислик қиламиз. Айни дамда эса “Лондон 2012: Ўзбекистон” гуруҳида деярли узлуксиз равишда ҳар бир олимпиадачиларимизни иштирокини муҳокама қилиб бораяпмиз. Умид қиламизки, ҳали олтин медаллар олишни уддасидан чиқа оламиз.

Мен барча футбол сайтларини мунтазам ўқиб бораман. Стадион.узда ҳам сайт фаолиятини бошлагандан бери рўйхатдан ўтганман. Менга сайтнинг ишлаш тезлиги, ҳабарлар ранг-баранглиги, уларни баҳолаш системаси ва айниқса интерфейси жуда ёқади. Стадион газетаси тўхтатилгани ва ундан кейинги даврда сайт фаолиятидаям озроқ пастлаш кузатилганидан кўплаб мухлислар қатори мен ҳам ранжигандим. Лекин охирги янгиликлар мени фақат қувонтиряпти. “Чемпион” газетаси ва стадион.уз бирлашгани ажойиб сюрприз бўлди. Сайтдаги турли танловлар, викториналар, овоз беришлар эса мухлисларни янада қизиқтириб, фаолликка чақириши табиий. Сизларга бунинг учун барча мухлислар номидан раҳмат айтамиз. Ишларингизга ривож, ҳеч ҳам чарчаманглар.

Сайт бўйича таклиф: Танлов учун қабул қилинаётган ҳар бир мақолани ўқиб бораяпман, уларнинг ҳар бирига юқори баҳоларни берган бўлардим. Агар бу танлов яна давом этишини ва унга мавзулар ҳали керак бўлишини ҳисобга олсак, шулардан бири “Спорт каналимиз фаолиятига бағишланса менимча анча яхши бўларди. Бу мақолаларида “Спорт” каналимизни ўзини ривожлантиришни ёки алоҳида футбол канали очишни ҳар томонлама кўриб чиқишса, ғолиб чиққан мақола эса “Чемпион” газетасида чоп этилса, фойдадан ҳоли бўлмас эди. Миллий чемпионатимизнинг БАРЧА ўйинлари Твда ЖОНЛИ эфирга узатилса, ўзбек футболига жуда катта фойда келтирган бўлар эди. Ҳар хил қора иллатлар (ён босиш, келишиш) ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетарди, бошқа жамоаларнинг ўйинчилари ҳақида барчамиз етарли маълумотларга эга бўлардик. Бу терма жамоа мураббийлари учун ҳам айни муддао бўлар эди... Журналистларимиз анча ёритиб ёзишса, балки спорт каналимиз ҳам ҳаракат қилиб қолар деган умид йўқ эмас, — дейди жонкуяр ва фаол Дилмурод.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:12, 10.08.2012.
Ўқилди: 5733 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.