Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Лондон-2012. Украина ярим финалда энг кўп боксчига эга

Баҳо:
+1 | -

Бугун Олимпиаданинг бокс мусобақаларида ярим финал баҳслари бошланади. Ўзбекистонлик 6 нафар иштирокчининг 5 нафари чорак финалгача етиб келганди. Афсуски, ярим финалга бор-йўғи бир спортчимиз чиқа олди, холос.

Бугун Тошкент вақти билан соат 19:15да Аббос Атоев япониялик Рёта Муратага қарши жанг олиб боради. Ушбу спортчилар 2011 йил Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг дастлабки босқичида ўзаро баҳс олиб боришганди ва унда Мурата ғалаба қозонганди. Япониялик боксчи ўшанда финалгача етиб боришга муваффақ бўлганди. Демак, оддий рақиб эмас.

Ўзбекистондан фарқли равишда Япония Муратадан ташқари ярим финалда яна бир спортчига эга. Умуман, ярим финалда қайси мамлакат неча нафардан спортчига эга эканини таҳлил қиладиган бўлсак, Украинани алоҳида таъкидлаш лозим. Лондонга 7 нафар боксчи билан ташриф буюрган украиналиклар ярим финалда 5 нафар атлет билан иштирок этади.

Куба, Буюк Британия, Россия делегацияларининг 4 нафардан боксчилари медаллар олиш имконини берадиган босқичга чиқиб келишди. Қозоғистон, Италия ва Ирландиянинг 3 нафардан боксчилари ярим финал баҳсларида иштирок этадиган бўлишди.

Чорак финалда 33 давлатдан боксчилар бор эди, ярим финалга келиб эса 17та давлатнинг спортчилари қолишди.

1. Украина           5 (7*)
2. Куба                 4 (8)
3. Буюк Британия  4 (7)
4. Россия              4 (7)
5. Қозоғистон        3 (9)
6. Италия             3 (7)
7. Ирландия         3 (5)
8. Бразилия         2 (7)
9. Озарбойжон     2 (7)
10. Япония          2 (4)
11. Мўғилистон    2 (4)
12. Ўзбекистон    1 (6)
13. Болгария       1 (3)
14. Хитой           1 (6)
15. Литва            1 (2)
16. Ж.Корея        1 (2)
17. Таиланд        1 (3)
Изоҳ: Олимпиадага келган боксчилар сони.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:17, 10.08.2012.
Ўқилди: 5322 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3986]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3707]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3512]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3109]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2840]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2836]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2685]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2497]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2480]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2223]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик