Германия Олимпия терма жамоаси аъзоси, собиқ ҳамюртимиз, Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитина PROспорт нашри журналистларига берган интервьюсида ўзининг сўнгги натижалари сири ҳақида сўзлаб берди.
"Очиғини айтсам гимнастика оламида бунчалик узоқ вақт қоламан деб ўйлламгандим. Умуман мен каби узоқ муддат гимнастика билан шуғулланишни режа қилган спортчилар бўлмаса керак.
"Менга спорт залларига бориш, у ерда шуғулланиш ёқади. Мен буни катта иштиёқ билан қиламан. Чунки гимнастика менга ҳузур бағишлайди", дейдти Чусовитина.
Мен ҳар доим ўз олдимга юқори мақсадларни қўйганман. Шу пайтгача фақат сакраш ва тўсин машқларини бажариб келганман. Яқинда эса янги машқларни амалга оширдим.
"Елкамни операция қилишганидан сўнг ҳеч қачон брусь машқларини амалга ошира олмасам керак деб ўйлагандим. Тўрт йил давомида амалга оширмадим ҳам. Кейини негадир брусь машқларида ўзимни синагим келиб кетди. Пекинда амалга оширган машқимни брусьда атиги икки ҳафта машқ қилганман ҳолос."
"Мен спортдан қачон кетишимни айта олмайман, чунки яхши кўрган ишимни ташлаб кетгим келмайди. Кучим ва имконим етгунича гимнастика билан шуғулланаман", дейди Оксана Чусовитина.
Эслатиб ўтиш жоиз, Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича кетма- кет олтита олимпиада ўйинлларида қатнашган дунёдаги ягона спортчи саналади.