Кириш Регистрация

Чемберлен "Ливерпуль" сафидаги юбилей учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган илк учрашувда “Брентфорд” “Ливерпуль” билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Юрген Клопп шогирдларининг ягона голи ҳужумкор ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен томонидан киритилди. Маълум бўлишича, Окслейд-Чемберлен "Ливерпуль" сафида АПЛда 100-учрашувини ўтказди.

"Саутгемптон" тарбияланувчиси саналган Окслейд-Чемберлен 2017 йилда "Ливерпул"га кўчиб ўтди ва у клуб билан Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди.

Киритилди: 01:24, 03.01.2023.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.