Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Лондон-2012. Учинчи бронза медалини Сослан Тигиев келтирди!

Баҳо:
+1 | -

Сослан Тигиев бронза медали учун баҳсда Габор Хатосни мағлубиятга учратиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални келтирди.


Биринчи бўлим
Тигиев дастлабки бўлимнинг иккинчи дақиқаси ўтиб бораётган вазиятда рақибининг оёғига ҳужум уюштирди ва уни айланиб ўтиб, ўз ҳисобига 1 очко ёзди. Габор қолган вақт давомида Сосланга ҳужум қилди, аммо ҳамюртимиз вазиятдан чиқиб кетиб, бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.

Иккинчи бўлим
Рақиблар тенг кучли бўлишгани учун бир-бирларига нисбатан эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Атлетлар очко ишлаш учун қулай имконият юзага келмади. 2 дақиқа якунига етганидан кейин бош ҳакам ҳамюртимизни назоратчи ҳакамлар олдига чорлади ва қуръа тортишни таклиф қилди. Қизил кийимда ҳаракат қилган 29 ёшли курашчимиз тортган шар ичидан айнан қизил рангдаги кубик чиқди. Демак, Тигиев партерда ишлаш имконини қўлга киритди. Сослан бу имкониятни қўлдан чиқармади ва рақибининг оёғидан ушлаб, 9 сонияда унинг белини ерга текказди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳисоб 1:0. Якуний ҳисоб эса — 2:0.

Пекин-да кумуш медални қўлга киритган Сослан Тигиев бу сафар бизга бронза медалини тақдим этди!

Барча ўзбек спорти мухлисларини навбатдаги бронза медали билан табриклаймиз!

Манба: www.stadion.uz.

Ушбу медалдан кейин Ўзбекистон делегацияси 3та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 67-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:39, 10.08.2012.
Ўқилди: 5861 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик