Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Лондон-2012. Бокс. Барча финалчилар номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондонда давом этаётган бокс мусобақалари финалида иштирок этадиган барча финалчилар номи маълум бўлди.

Унга кўра, ҳаваскор боксда сўнгги йилларда анча салмоқли ютуқларни қўлга киритаётган украиналик спортчилар энг кўп вакиллари билан финалда қатнашадиган бўлишди. Шунингдек мезбон давлат — Буюк Британия боксчилари ҳам финалда учтани ташкил қилишади.

Иккитадан спортчиси финалга йўл олган давлатлар сони учта — Куба, Италия ва Қозоғистон мамлакати вакиллари бу сафар икки нафар боксчи билан олтин медаллар учун кураш олиб боришади.

Россия терма жамоаси эса ярим финални анча муваффақиятсиз ўтказди. Тўртта спортчиси билан қатнашган руслар фақатгина бир спортчини энди финалга тайёрлашади. Шунингдек яна еттита давлат вакиллари финалда битта спортчиси билан қатнашадиган бўлди. Демак бу давлатлар: Ирландия, Бразилия, Озарбойжон, Япония, Мўғилистон, Хитой, Ж.Корея ва Таиланд мамлакатлари вакиллари.

Афсуски ярим финалга қадар етиб борган ҳамюртимиз Аббос Атоев финалда иштирок этиш имкониятига эга бўлмади. Аббос япониялик боксчига имкониятни бо бериб қўйганидан хабарингиз бор.

Демак ўнта вазн тоифасида финал баҳсларида иштирок этадиган спортчилар билант танишинг:

49 кг.
Цзу Шиминг (Хитой) - Кайо Понгпроюн (Таиланд) 00:30 (Тошкент вақти билан)
52 кг.
Тугстсогт Нямбаяр (Мўғилистон) - Рамирес Карразана (Куба) 17:30
56 кг.
Жо Жон Невин (Ирландия) - Люк Кэмпбелл (Буюк Британия) 00:45
60 кг.
Васил Ломашенко (Украина) - Сун Чун Хан (Жанубий Корея) 17:45
64 кг.
Рониел Иглесиас Сатолонго (Куба) - Денис Беринчик (Украина) 01:15
69 кг.
Фредди Эванс (Буюк Британия) - Серик Сапиев (Қозоғистон) 18:15
75 кг.
Эскива Флорентино Фалькао (Бразилия) - Риёта Мурата (Япония) 01:45
81 кг.
Егор Мехонцев (Россия) - Адилбек Ниязимбетов (Қозоғистон) 18:45
91 кг.
Олександр Усик (Украина) - Клементе Руссо (Италия) 02:15
+91 кг.
Роберто Каммарелле (Италия) - Энтони Жошуа (Буюк Британия) 19:15.

Барча учрашувлар эртага, яъни 11 август куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:45, 11.08.2012.
Ўқилди: 5968 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4021]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3912]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3539]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3163]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2864]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2864]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2745]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2549]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2510]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик