Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Фарҳод Тожиев: «Дербида жамоаларнинг эгаллаб турган ўрини рол ўйнамайди»

Баҳо:
+ | -

Кеча Муборак шаҳридаги “Б.Вафоев” номли стадионда бўлиб ўтган “Машъал” - “Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳсда (1:3) иккинчи даврада жамоага таклиф этилган Фарҳод Тожиев ўзининг “Шўртан” жамоаси таркибидаги голлари сонини очди.

“Шўртан” таркибидаги дастлабки голидан сўнг, Фарҳод Тожиевнинг суҳбатга тутдик:

“Янги жамоам таркибида аввалги ўйинда ҳам гол уришни роса ҳоҳлагандим, лекин омад юз ўгириб, “Шўртан”даги дебют учрашувимда гол ура олмагандим. “Машъал” жамоаси билан қийин учрашув бўлишини аввалдан билардик, чунки “дерби”да жамоаларнинг эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар, футболчилар алоҳида тайёргарлик кўришади. Бизда аҳил ва иноқ жамоа жамланган. Қолаверса, таркибимизда кучли футболчилар етарлича. Ўйлашимча, “Машъал” жамоасини ҳар томонлама мағлуб эта олдик, демоқчиманки, омад ёки мўъжиза туфайли эмас, меҳнатимиз эвазига кечаги чиройли ғалабамизни қўлга киритдик”-дейди, Фарҳод Тожиев.

Эслатиб ўтамиз, давралар оралиғида “Шўртан” клуби “Пахтакор”дан Фарҳод Тожиевнинг трансферини сотиб олган ва футболчи янги жамоаси билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 08:56, 11.08.2012.
Ўқилди: 4701 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик