Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Сослан Тигиев: «Муваффақиятимни мустақиллигимизнинг 21 йиллигига бағишлайман»

Баҳо:
+1 | -

ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида эркин кураш устаси Сослан Тигиев Ўзбекистон Республикаси спорт делегацияси ҳисобига учинчи бронза медални қўшди.

Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда қўлга киритаётган юксак муваффақиятлари аввало, юртимиз мустақиллиги ва Президентимиз Ислом Каримов томонидан спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликларнинг амалдаги самарасидир.

Лондон шаҳрида ниҳоясига етаётган ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган эркин кураш беллашувлари ўзбек полвонлари учун омадли бошланди. Вазни 74 килограммгача бўлган эркин курашчилар баҳсида 19 давлат вакиллари совринли ўринлар учун куч синашди. Ушбу вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сослан Тигиев дастлабки учрашувда грециялик Олег Мотсалинни мағлубиятга учратди. С.Тигиев ярим финалга чиқиш учун башда жаҳон чемпионати финалчиси эронлик Содиқ Саид Гударзига ютқазган бўлса-да, бронза медал учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Кейинги учрашувда кучли рақиб – Пекин Олимпиадаси совриндори Кирил Терзиев (Болгария) устидан катта ҳисобда зафар қучган иқтидорли курашчимиз бронза медал учун баҳсда венгриялик Габор Хатошни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

- Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига бронза медал қўшиб, халқимиз ишончини оқлай олганимдан хурсандман, – дейди Сослан Тигиев. – Халқаро майдонда қўлга киритаётган ютуқларимиз, шубҳасиз, истиқлолимиз шарофатидандир ва мен ушбу муваффақиятимини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21-йиллигига бағишлайман.

1983 йилда туғилган Сослан Тигиев 2005 йилдан буён халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. У спорт оламининг барча нуфузли мусобақалари – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, жаҳон кубоги мусобақаларида шоҳсупага кўтарилган спортчилардандир. У 2005 йилги қитъа чемпионатида кумуш, бир йилдан сўнг жаҳон чемпионати ва Қатардаги Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритган. 2007 йилда жаҳон кубогини олган. 2008 йили Пекин Олимпиадасида терма жамоамиз ҳисобига кумуш медал қўшган.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан Сослан Тигиев 2008 йилда Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 11:46, 11.08.2012.
Ўқилди: 4724 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4738]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3828]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3675]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3657]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2991]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2569]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2441]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2198]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1846]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1639]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик