Пауло Дибала жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг Римга қайтди.
У Қатарда олган медалини Рим музейига топширди ва шу тариқа клубга бўлган садоқатини намойиш этишга қарор қилди. Чунки ғалаба қозонган пайтида у «Рома» футболчиси бўлган ва демак, бунинг шарафи ҳам клубга тегишли.
Қайд этиш керакки, ҳужумчининг бу иши «Рома» мухлисларига жуда ёқди ва улар буни ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилишмоқда.