Харри Кейн ва Сон Хён Мин Премьер-лиганинг 34 ўйинида бирга гол уришган.
АПЛ 19-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда (4:0) Сон Хён Мин гол урди, Харри Кейн эса дублга эришди.
Бу ўйин Премьер-лигадаги Сон ва Кейн биргаликда гол уришган 34-ўйин бўлди. Шу тариқа, улар бу кўрсаткич бўйича "Ливерпуль"да биргаликда тўп сурган Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане натижасини янгилади.