Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шоҳруз Норхонов: «Навбаҳор» таркибида чемпион бўлмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи клуб матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Шоҳруз, “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Жамоамизга сизни ким таклиф қилди?
— Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га клуб президенти Отабек Арифович Саматов ва жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилишди. Ушбу таклифни иккиланмай, қабул қилиб, жамоа билан шартнома имзоладим.

— “Навбаҳор” таклифини қабул қилишингизга нима сабаб бўлди?
— Жамоа сафига қўшилишимдан асосий мақсад, янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш. Худо хоҳласа, 2023 йилги мавсумда “Навбаҳор” ўзи иштирок этадиган 3 та фронт, яъни, Coca Cola Суперлигаси, Ўзбекистон кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) “плей-офф” баҳсларида муваффақиятли тарзда қатнашиб, Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланади, ОЧЛда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади, деган умиддаман.

— Жамоамиз мухлислари борасида нима дея оласиз?
— Албатта, “Навбаҳор” мухлислари билан ҳам танилган клуб ҳисобланади. Бунгача ўйнаган жамоаларим ўйинларига Намангандаги сингари кўп ишқибозлар ташриф буюришмаган. “Навбаҳор”га ўтишимда ушбу омил, яъни, Наманган футболсеварлар вилояти эканлиги, “Навбаҳор” кўплаб мухлисларга эгалиги ҳам муҳим роль ўйнади. Бўлажак мавсумда жамоамиз ишқибозларини ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз, деган умиддаман.     

Шоҳруз Норхонов – 1993 йил, 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Футбол билан 8 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Дониёр Муродов.
Амплуаси: ҳужумчи.
Тошкентдаги 2—БЎСМда таҳсил олган.
Футболчилик фаолияти: “Оқ—тепа” (Тошкент, 2012—2013 йиллар), “Истиқлол” (Тошкент, 2014 йил), “Обод” (Тошкент, 2015—2016 йиллар), “Бунёдкор” (Тошкент, 2017 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2018—2022 йиллар).
2023 йилдан “Навбаҳор”да.
Оилали. Икки фарзанднинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:59, 05.01.2023.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7692]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3069]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2096]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1839]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1803]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1639]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1638]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [1636]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1575]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик