Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Бугун Мирзакамол Камоловнинг таваллуд топган куни!

Баҳо:
+ | -

“Насаф”нинг 23-рақамдаги иқтидорли ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов бугун 25 ёшга тўлди. Мирзакамол 1987 йили 11 августда Тошкент вилоятининг Янгийул шаҳрида таваллуд топган. У Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида илк футболчилик фаолиятини бошлаган.

 

 

Мирзакамол Камолов футбол бўйича дастлабки таълимни Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия заҳиралари коллежида олган. 2004 йили ундаги иқтидорни пайқаган “Пахтакор” жамоаси мураббийлари уни ўз сафларига қўшиб олишади. Бу жамоада у салкам уч йил фаолият олиб борди ва 2007 йили ижара асосида Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоасида фаолиятини давом эттирди. Ушбу жамоадан кейин унинг фаолияти Андижоннинг “Андижон” футбол клубида давом этди. 2011 йил мавсум бошидан таниқли мураббий А.Демьяненко таклифи билан “Насаф” жамоасига келиб қўшилган. Мана шундай йўлни босиб ўтган Мирзакамол Камолов ҳозирги пайтда севимли жамоамиз сафида тўп сурмоқда. Ўзининг майдондаги чиройли ҳаракатлари ва дриблинглари билан аллақачон мухлислар ёқимтойига айланди.

Мирзакамол бу йил ўғил фарзандлик бўлди, янги меҳмонга Жавоҳирмирзо деб исм қўйишган. Турмуш уртоғи Мубинахон билан ҳозирги пайтда ушбу жажжи фарзандларини тарбиялаб вояга етиштиришмоқда. Мирзакамол билан аввалги суҳбатимизда янги туғилган фарзандини ҳам келгусида футболчи бўлишини орзу қилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Биз албатта Мирзакамолнинг ушбу орзуси ҳам ушалишини жуда-жуда истаб қоламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, биз сайтмиз номидан  ва барча жамоамиз футбол мухлислари номидан Мирзакамолни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз, унга аввало сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Биз мухлисларни доимо хурсанд қилиб юринг деймиз.

Истаймизки, Мирзакамолнинг футболчилик фаолиятидаги кўп орзулари айнан “Насаф” сафида амалга ошади.

Мирзакамол барча орзу ва истакларингиз камол топсин деймиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:37, 11.08.2012.
Ўқилди: 5370 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.