"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақида фикр билдирди. Ҳужумчи "Манчестер Сити"га қарши ўйин бошида Раҳим Стерлинг жароҳати туфайли захирадан майдонга тушганди. Бироқ иккинчи бўлимда Обамеянг алмаштирилди ва бундан норози бўлди.
"Обамеянг жамоа учун қўлидан келганини қилди деб ўйладим. У бироз чарчаган эди, шунинг учун биз шундай қарорга келдик. Биз энергия қўшишимиз керак эди. Албатта, футболчилар имкон қадар кўпроқ вақтини майдонда ўтказишни хоҳлашади. Бу нормал реакция" - деди Поттер журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" пайшанба куни ўз майдонида "Манчестер Сити"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.