120 кг.гача бўлган курашчилар ўртасидаги баҳсда Артур Таймазовга асосий рақобатчи россиялик Билол Махов бўлиши кутилаётганди. Аммо у ярим финалда ютқазиб қўйиб, охир-оқибат бронза медалини қўлга киритди. Мусобақадан кейин Махов Championat.com сайтига қисқача интервью берди.
— Билол, ўз натижангиздан қониқмаган бўлсангиз керак а?
— Албатта.
— Ярим финалда сизга нима бўлди, нега ютқаздингиз?
— Мен жангни тактик жиҳатдан нотўғри ташкил қилдим.
— Чорак финалда мўғул билан қийин баҳсни ўтказганингиз ҳам ўз таъсирини ўтказдими?
— Мўғул кучсизоқ эди... Бу олимпиада эканини инобатга олмадим. Унда ҳар бир спортчи охиригача курашади, ғолиб чиқишни истайди. Грузинни эса менсимадим, осон ютаман деб ўйладим.
— Бу сафар вазн қувмадингиз, диета тутдингиз. Бу вазнингизга қандай таъсир кўрсатди.
— Яхши томонлама фойдаси бўлди. Нотўғри тактика танлаганим учун ютқаздим. МЕн олимпиадага нотўғри ёндашдим.
— Олимпиадада сўнгги 3 кунни қандай ўтказаётгандингиз, жангларга тайёрмидингиз?
— Асабийлашмадим, хавотирлар йўқ эди. Умуман олганда, олимпиада жаҳон чемпионатига ўхшайди. Ҳаттоки босим ундан ҳам юқори бўлади. Руҳий жиҳатдан муаммо йўқ эди, ғалабага ишонаётгандим. Лекин қаердадир хатога йўл қўйдим.
— Грузинни 1 очко билан юта туриб, бўлим сўнггида очко бериб қўйдингиз. Ўшанда нима бўлди?
— Бу олимпиада. Мен ўтган олимпи ўйинларидан келиб чиқиб, ўз тактикамни ишлаб чиққандим. 1 балл олдинда бораётиб, рақибим энди сўнгги раундга тайёргарлик кўрса керак деб ўйладим ва бўшашдим. Бу жуда қўпол хато бўлиб чиқди.
— Артур Таймазов Ўзбекистонга учинчи олтин медални келтирди. У ҳақда нима дея оласиз?
— Мана шу 3та олтин медалларнинг ўзи ҳамма нарсани айтиб турибди. Бошқа сўзга ҳожат йўқ.
— Деярли барча сизга олтин медални "никоҳлаб" қўйгани ўз таъсирини кўрсатдими?
— Масъулият... Лекин бу нарса менга босим ўтказмади. Мағлубиятга учраганим — менинг айбим. Айбни кимга ағдариш — аҳмоқлик бўлади.
— Айнан Таймазовга асосий рақиб сифатида қарадингизми?
— Олимпиадада айнан битта рақиб йўқ, ҳар бир спорчи хавфли. Қуръа мен учун ноқулай келди. Барча рақиблар абжир эди, улар мендан кўп кучни олиб қўйишди. Улар ғалаба қозонишмаса ҳа, лекин улар терлатишади.
— Ширинликни яхши кўрасиз. Улардан таътиб кўрасизми? Ҳар ҳолда медаль олдингиз...
— Мен энди янада кўпроқ ва кўпроқ машқ қиламан.