Роберто Мартинес Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.
Испаниялик мутахассис 2016 йилдан 2022 йилгача Бельгия терма жамоасида ишлаган. ЖЧ-2018да унинг жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Қатардаги жаҳон чемпионатида бельгияликлар турнирнинг плей-офф босқичига чиқа олишмади, шундан сўнг Мартинес жамоа бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди.
Португалия терма жамоасининг сўнгги мураббийи ЖЧ-2022 чорак финалида Марокашдан мағлуб бўлган (0:1)дан сўнг жамоани тарк этган Фернанду Сантуш эди. Шунингдек, португалияни "Рома" устози Жозе Моуриньо бошқариши мумкинлиги ҳам хабар қилинганди.
Португалия терма жамоаси ФИФА рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди.