Машҳур франциялик собиқ ҳимоячи Патрис Эвра португалиялик ҳужумчи Жоау Феликс "Манчестер Юнайтед"га керак эмас, деб ҳисоблайди.
"Манчестер Юнайтед"га Роналду урган 20 та гол йўқотишнинг ўрнини тўлдирадиган марказий ҳужумчи керак. Менимча, Феликс бу ролга мос келмайди. Жамоа Марсьяль, Рэшфорд ёки Гарначодан фойдалангани маъқул.
Аммо, умуман олганда, бизга гол урадиган "қотил" керак. Жоау бундай футболчи эмаслиги аниқ. Шунинг учун мен Феликсни таклиф қилмаслик керак деб ўйлайман", - дейди француз.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 23 ёшли ҳужумчи 13 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.