Бильбаонинг "Атлетик" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Фернандо Льоренте билан шу ёзда хайрлашишга қарор қилди. Ўйинчи янги шартнома имзолашдан бош тортган. Айнан шунинг учун ҳам келаси ёзда ҳужумчининг эркин агентга айланишини ҳисобга олган ҳолда, клуб уни жамоада ушлаб ўтирмоқчи эмас.
"Атлетик" ўзининг етакчи ҳужумчисини 20 миллион евродан камроқ сумма эвазига қўйиб юбормаслигини айтган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Льорентега асосий номзод бўлиб турган клуб Туриннинг "Ювентус"идир.
Жамоалар ҳамон ҳужумчи борасида музокара олиб бормоқдалар.