Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

«Анжи» Одил Аҳмедовсиз мавсумдаги илк мағлубиятига рози бўлди

Баҳо:
+ | -

Россия Премьер-лигаси вакиллари 4-турга якун ясаб беришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири – Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби мавсумдаги дастлабки мағлубиятига рози бўлди. Москвада «ЦСКА» меҳмони бўлган Гуус Хиддинк шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бунга қадар «Анжи» мавсум бошидан бери мағлубият нима эканини билмай келаётганди.

Одил Аҳмедов Европа лигасининг учинчи босқич дастлабки ўйинидаги жароҳати сабаб «армиячилар»га қарши ўйинда иштирок эта олмади. У Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинларида ҳам иштирок этмайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Амманга жўнаб кетган футболчилардан бири Санжар Турсунов «Алания»нинг «Локомотив»га қарши ўйин қайдномасига киритилганди. Бироқ Турсунов майдонга туширилмади. «Темирйўлчилар»га қарши сафардаги ўйинда Владикавказ жамоаси жанговор дурангга имзо чекди – 2:2.

4-турдан кейин «Анжи» ўзи каби 7 очко тўплаган «Локомотив», «Криля Советов» ва «Терек» клублари билан 5-ўринни бўлишиб турибди. «Алания» эса турнир жадвалининг 11-пағонасига келиб жойлашган. Премьер-лигани Санк-Петербургнинг «Зенит» клуби 12 очко билан бошқариб турибди.

Россия миллий чемпионатида 5-тур беллашувлари 18-20 август кунлари ўтказилади. 19 август куни «Анжи» «Зенит»ни қабул қилса, эртаси куни «Алания» Владикавказда «Кубань»ни меҳмон қилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:19, 13.08.2012.
Ўқилди: 4486 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.