Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистонлик ҳакамлар учун 2023 йилги мавсумга тайёргарлик бошланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказида 2023 йилги мавсум учун назоратчилар ва ҳакамлар учун қишки ўқув-йиғинлар бошланди. Унга кўра, қуйида келтирилган саналарда назоратчилар, ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилади:

9–10-январь кунлари — назоратчилар;

16–21-январь ҳамда 30-январь – 4-феврал кунлари — Аёллар футболи, Биринчи лига ва ҳакамлик соҳасида ўзини синамоқчи бўлган номзодлар;

6–11-феврал кунлари — Суперлига ҳакамлари ва ёрдамчи ҳакамлари;

13–18-феврал кунлари — Про лига ҳакамлари ва ёрдамчи ҳакамлари.

Бундан ташқари, 13–18-феврал кунлари ВАР лицензияси учун семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда ҳакамлар учун аввалги семинарнинг мантиқий давом сифатида ВАР-симуляторида ўқув машғулотлари ўтказилади. Ушбу босқичда ҳакамлар аввалдан тайёрланган видероликларда машғулот олиб боришади.

Бугун назоратчилар учун ўқув машғулот йиғинлари бошланди. Йиғин доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов машғулотларда замонавий ҳакамлик тажрибаси, айниқса яқинда Қатарда ўтказилган мундиалдаги ҳакамлик ишларидаги янгиликларга урғу берилишига эътибор қаратди. Бунга қўшимча равишда, машғулотлар давомида учрашув қайдномасини тўлдириш, ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар ва видеороликлар орқали ўйинда юз бериши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан зарурий тавсиялар бериб борилмоқда. Машғулотлар эртага давом эттирилади.

Киритилди: 20:40, 09.01.2023.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик